07:30 / 14.11.2021
2 392

Икки миллиард доллар солиқни яширган миллиардер «ақли паст»лигини пеш қилди

Икки миллиард доллар солиқни яширган миллиардер «ақли паст»лигини пеш қилди
Фото: «Reynolds & Reynolds»
«Reynolds & Reynolds» компаниясининг бош директори, миллиардер, рекорд даражадаги (2 миллиард доллар) солиқни яширишда айбланаётган Роберт Брокман ақлий заифликка йўлиққан, бу ҳақда «Bloomberg» адвокатларнинг баёнотларига асосланиб ёзмоқда.

«Жаноб Брокман ақлий заифликка йўлиққан — касаллик доимий ва тинмай ривожланишда, давоси йўқ. У айбловни тушунадиган ва ўзини тегишлича ҳимоялайдиган аҳволда эмас, ҳеч қачон бунга қобил бўлмайди», — деган мазмунда баёнот беришди ҳимоячилар.

Брокмандаги ақлий заифлик ё Паркинсон ёки бўлмаса Алцгеймер касаллиги оқибатида юзага келган, уқтиришмоқда адвокатлар.
Бироқ прокурор Кристофер Маняни ўзгача фикрда: бу ишда айбланувчи симуляция (найранг) ишлатаётганини тасдиқловчи«тоғ-тоғ исботлар» бор.

Прокурорга кўра, Брокман ақли оқсаётганини тасдиқловчи ҳужжатларни йиғишга 2018 йилда, федерал агентлар миллиардернинг Бермуд оролларидаги ишончли бошқарувчисининг уйини тинтишганидан сўнг киришган — ўша воқеадан сўнг миллиардерга қарши солиқлардан бўйин товлаш бўйича иш очилганди.

«Bloomberg» ёзишича, миллиардер ақли заифлашгани ҳақида тўрт нафар ҳар хил шифокордан маълумотнома олган, қизиғи, уларнинг барчаси миллиардер илгари 25 миллион доллар хайрия ўтказиб берган Хюстондаги Бейлор тиббиёт коллежига алоқадор одамлар.

АҚШ адлия вазирлиги 2020 йилнинг 15 октябрида Брокманни 2 миллиард доллар солиқни яширганликда айблади. Америка ҳукумат маълумотларига кўра, шу пайтгача жисмоний шахсларга нисбатан бу йўсиндаги йирик иш очилмаган. Қолаверса, Брокманга нисбатан қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ фирибгарлик ҳақида ҳам иш очилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Икки миллиард доллар солиқни яширган миллиардер «ақли паст»лигини пеш қилди