17:21 / 14.11.2021
2 503

Турли сабабларга кўра ота-онасидан йироқда улғайган юлдузлар (фото)

Турли сабабларга кўра ота-онасидан йироқда улғайган юлдузлар (фото)
Машҳурлардан кимлар асраб олинган оила ва етимхонада катта бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Мерилин Монро
Асл исми Норма Жин бўлган актриса 1926 йил 1 июнда Лос-Анжелесда дунёга келган. Қизига нисбатан меҳр ва муҳаббатни ҳис қилмаган она, уни тарбиялаш учун ўзига тўқ оилага бериб юборишга қарор қилган. Қизалоқ улғайганида онаси уни қайтариб олмоқчи бўлган, аммо бу вақтга келиб руҳий касалликлар шифохонасига тушиб қолган. Шундан кейин бўлажак юлдуз яна ўзини ташлаб кетилгандек ҳис қила бошлаган. Шундан кейин у етимхонага тушиб қолган қиз, бирин-кетин асраб олган турли оилаларда яшай бошлаган. Қийин кечган болалигига қарамай, Мерилин Голливудда ўз ўрнини топишга муваффақ бўлган.
Стив Жобс

Стив Жобс 1955 йил 24 февралда Сан-Францискода дунёга келган. Биологик ота-онаси болакай дунёга келганидан бир ҳафта ўтиб ундан воз кечган. Уни фарзандига борини беришга тайёр америкалик Пол ва Клара асраб олган. Мактаб давридаёқ электроникага қизиққан Жобс, Hewlett-Packard компанияси раҳбарининг эътиборини жалб қилган. Асраб олган ота-онаси уни қўллаб-қувватламаган, қийин кечган болалик бўлажак бизнесменнинг феъл-атворида из қолдирган. Жобс бутунлай муросасиз ва ходимларига нисбатан талабчан бўлган.
Коко Шанел

Моделер ва ХХ асрнинг энг машҳур дизайнерларидан бўлган Габриел Boneл Шанел 1883 йил 19 августда Францияда дунёга келган. Онаси вафот этган, отаси эса фарзандларининг тарбияси ҳақида қайғурмаган. Болалигини етимхонада ўтказган Коко, узоқ вақт давомида ҳаётининг бу қисмини эсга олишни ҳам истамаган. Уни асраб оладиган оила бўлмаган. Етимхонани тарк этгач, муваффақиятли моделер бўлиш истагида трикотаж сотиладиган дўконга ишга кирган. Жиддий услубдаги болалар формасига бўлган нафрат уни, аёллар гардеробидаги янги либосларни яратишга илҳомлантирган. Интилишлари ва ҳаракатлари билан Коко мода оламида ўз ўрнини топишнинг уддасидан чиққан.
Пирс Броснан

«Жеймс Бонд» юлдузи Пирс Броснан 1953 йил 16 майда Ирландияда дунёга келган. Отаси у туғилгандан кўп ўтмай оиласини тарк этишга, онаси эса фарзандини ўз ота-онасига қолдириб, Лондонда янги ҳаёт бошлашга қарор қилган. Бувиси ва бобосининг вафотидан кейин Пирс тоғаси ва холасининг қўлида қолган. Улар ҳам болага ғамхўрлик қилишни истамай, уни диний муассасага топшириб юборган. Бир неча йил ўтиб онаси ўғли борлигини эслаб, уни Лондондаги янги оиласига олиб келмоқчи бўлган. Аммо шунда ҳам уларнинг ўртасидаги муносабатлар яхшиланмаган.
Жек Николсон

Ўз даврининг машҳур раққосаси Жун Френсис Николсон 1937 йил, 18 ёшида она бўлган. Карьерасини давом эттиришни истагани сабаб ҳам ҳомиладорлигини яшириб юрган. Жек дунёга келганидан кейин уни онасининг ўғли сифатида рўйхатга олинишига эришган. Жек ҳақиқатни орадан 36 йил ўтиб, журналистик текширув натижасида билишга муваффақ бўлган. Аммо бу вақтга келиб онаси ҳам бувиси ҳам ҳаётдан кўз юмган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турли сабабларга кўра ота-онасидан йироқда улғайган юлдузлар (фото)