10:33 / 15.11.2021
2 283

АҚШ қўшинларини Яқин Шарқдан олиб кетмаслигини маълум қилди

АҚШ қўшинларини Яқин Шарқдан олиб кетмаслигини маълум қилди
Фото: AP Photo
Вашингтон Хитой ва Россия билан рақобат қилишни ўзининг асосий муаммоси, деб ҳисобласа-да, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Яқин Шарқда қолишда давом этади. Бу ҳақда АҚШ генерал-лейтенанти Грегори Гийога таяниб, Associated Press хабар берди.

Гийо Америка қўшинлари Афғонистондан олиб кетилганидан кейин АҚШнинг Яқин Шарқда бўлиши тартибга солиниши мумкинлигини тан олди, лекин унда Вашингтон муҳим рол ўйнамайдиган бирорта ҳам сценарийни кўрмаётганини таъкидлади.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Қатардаги Эл-Удейд ҳаво базасига эгалик қилади, базадан Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги ҳарбий амалиётлар учун фойдаланилган.

Гийонинг баёноти Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги кескинлик фонида берилди. Кўп йиллардан бери Вашингтон нафақат Эрон ядро дастури, балки Теҳроннинг баллистик ракета дастури, шунингдек, Эроннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларидан ҳам хавотир билдириб келади.

Вашингтон ва Европа давлатлари бир неча бор Теҳронни имкон қадар тезроқ музокараларга қайтишга чақирган. АҚШ акс ҳолда Эрон ядровий муаммосига муқобил ечимларни кўриб чиқиши ҳақида огоҳлантирган.

Теҳрон, ўз навбатида, атом бўйича келишувга қайтиш бўйича кейинги музокаралар учун энг мос моделни танлаётганини маълум қилди. Октябрь ойи бошида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ноябрь ойи бошига қадар дунё етакчилари билан ядровий музокараларни тиклашга умид қилаётгани ҳақида хабар берганди. Кейинроқ Теҳрон ноябрь ойи охиригача Эрон ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлашга рози бўлгани хабар қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ қўшинларини Яқин Шарқдан олиб кетмаслигини маълум қилди