12:35 / 15.11.2021
2 691

Путин ҳафтанинг энг муҳим мавзуси ҳақида фикр билдирди

Путин ҳафтанинг энг муҳим мавзуси ҳақида фикр билдирди
Фото: «Россия 1»
Владимир Путин «Россия 1» телеканлининг «Москва. Кремль. Путин» дастурига берган интервьюсида Беларусь ва Европа Иттифоқи чегарасидаги вазият ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Meduza. Унинг сўзларига кўра, Беларусь ва Европа Иттифоқи чегарасидаги миграция инқирозида Евроиттифоқнинг ўзи айбдор.

«Биринчидан, Европада Ироқ ва Афғонистондан келган катта диаспоралар мавжуд, чунки европаликлар уларнинг мамлакатларида жанг қилган. Иккинчидан, Европада ишсизлик нафақалари катта — афтидан одамлар шунга талпинади. Мигрантлар олдинлар бошқа йўллар орқали борарди, ҳозир эса Беларусь орқали кетмоқда, чунки у ерга визасиз бора олишади. Европа Иттифоқи етакчилари тўғридан-тўғри Минск билан гаплашиши керак. Россиянинг бунга алоқаси йўқ. Россия авиакомпаниялари мигрантларни ташимайди. Бу инсонларга, айниқса, болаларга ачинаман. Поляклар уларга инсоний муносабатда бўлмаяпти. Россия авиацияси инқирозни бартараф эта олмайди. Россия газининг Европага транзитини тўхтатиш ҳам яхши нарса билан якунланмайди. Балки назарий жиҳатдан Лукашенко транзитни тўхтата олар. Аммо у мени бу каби режалари ҳақида огоҳлантирмади, ҳатто шама ҳам қилмаган. Мен у билан гаплашиб кўраман», — дейди Путин.

Аввалроқ Брюссель Польша билан чегарадаги миграция инқирози сабаб Беларусга қарши санкцияларни кенгайтириш ниятини эълон қилганди. Reuters манбаларининг маълум қилишигача, чекловлар 30 нафар жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Беларусь президенти Александр Лукашенко санкцияларнинг кенгайтирилишига нисбатан Ямал—Европа газ қувурини узиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь ва Европа Иттифоқи мамлакатлари чегарасидаги миграцион инқироз Александр Лукашенконинг Минск энди Европани муҳожирлардан ҳимоя қилмоқчи эмаслигини айтганидан кейин бошланди. Шундан сўнг, оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, беларуслик чегарачилар чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган одамларга жиддий тўсқинлик қилмаслик ҳақида яширин кўрсатма олган. Кейинроқ Британия ҳарбийлари Польшага Беларусь билан чегарадаги тўсиқларни мустаҳкамлашда ёрдам бериши маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ҳафтанинг энг муҳим мавзуси ҳақида фикр билдирди