Фото: Twitter / @U.S.EmbassyKyiv
Украина АҚШдан 80 тонна жанговар ўқ-дори қабул қилиб олди. Бу ҳақда АҚШнинг Киевдаги элчихонасига таяниб, «Коммерсантъ» хабар беради.
«Украина АҚШдан тахминан 80 тонна жанговар ўқ-дориларни қабул қилиб олган. Бу президент Байденнинг август ойида Украинада ажратган хавфсизлик бўйича 60 миллион долларлик қўшимча ёрдами доирасида тўртинчи бор етказиб бериш ҳисобланади», — дейилади элчихона хабарида.
АҚШ президенти Жо Байден август ойида Украинага 60 миллион доллар ажратиш бўйича буйруқ берганди. Пуллар АҚШ Мудофаа вазирлиги тақдим этадиган мудофаа хизматлари ва маҳсулотларига, ҳарбий таълим ва тайёргарликларга йўналтирилган.
Қуролланишнинг етказиб берилиши Донбоссдаги вазият кескинлашуви фонида амалга оширилмоқда. Россия Мудофаа вазирлигининг ҳисоблашича, АҚШ ва НАТОнинг Қора денгиздаги фаоллиги «Киев жануби-шарқидаги можарони куч орқали ҳал қилишдаги ҳарбий ҳаракатлар театрини ўрганиш» билан боғланган. Америка ОАВлари эса АҚШда Россия Украинага қарши «ҳарбий операциялар эҳтимоллиги» ҳақида маълумотлар борлигини маълум қилмоқда. Кремль ушбу даъволарни асоссиз деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойида АҚШ Украинага 125 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиши маълум бўлганди. Ушбу пакет Украинага «ҳудудий яхлитликни сақлашга, шунингдек, ўз чегараларини ҳимоя қилишни таъминлашга» ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин