19:43 / 15.11.2021
3 203

Украина қишда Россиянинг бостириб кириш “эҳтимоли юқори”лиги ҳақида огоҳлантирилди

Украина қишда Россиянинг бостириб кириш “эҳтимоли юқори”лиги ҳақида огоҳлантирилди
Фото: AP
Ғарб давлатлари разведкалари Украинани қишда Россия қўшинлари мамлакатга бостириб кириши “эҳтимоли юқори”лиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, ҳозирда Украина билан чегарада юз мингдан ортиқ Россия ҳарбий хизматчилари жойлаштирилган.

Ғарб разведкасининг хулосалари нафақат чегарада қўшинлар жойлаштирилгани, балки Россия президенти Владимир Путиннинг режалари тўғрисидаги қўшимча маълумотларга асосланган, деган Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр.

Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи Кирилл Будановнинг сўзларига кўра, Россия Украина билан шимолий, шарқий ва жанубий чегараларда 114 минг нафаргача ҳарбий хизматчи жойлаштирган.

Шу билан бирга, Россия Беларусь билан ўтказилган ҳарбий машғулотлардан сўнг "танклари, жанговар машиналари ва реактив тизимларини намойишкорона тарзда чегара бўйлаб жойлаштирган".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина қишда Россиянинг бостириб кириш “эҳтимоли юқори”лиги ҳақида огоҳлантирилди