Биржа савдолари давомида олтин нархи беш ой ичидаги максимал қийматга етди – қимматбаҳо металлнинг бир унцияси 1868,5 доларгача кўтарилди. Ўсиб бораётган инфляция инвесторларни олтин сотиб олишга ундамоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.
Аммо ҳозирча олтин нархи 2020 йил августдаги рекорд кўрсаткичга етгани йўқ. Ўшанда унинг бир унцияси 2050 доллар деб баҳоланганди.
Қайд этилишича, инвесторлар инфляция тезлашиши фонида олтинга яна «эски қадрдон дўст» сифатида қарай бошлади.
Жаҳон марказий банклари нархларни тутиб туриш бўйича чоралар кўрмаса олтин нархи юқорилашда давом этади. Жаҳон банклари бозорлари бўйича TIAA Bank президенти Крис Гэфни инвесторларга портфелларидаги олтин улушини 10 фоизгача оширишни маслаҳат берган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин