Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари ўринбосари подполковник Анар Эйвазов давлат чегарасида Арманистон қуролли кучлари томонидан Озарбайжонга қарши амалга оширилган кенг кўламли провокациялар муносабати билан ўтказилган брифингда маълум қилди.
Арманистон-Озарбайжон чегарасида юз берган ҳодиса натижасида 10 нафар арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани, 6 нафари яралангани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Арманистон Қуролли кучларининг 6 нафар ҳарбий хизматчиси қўлга олинган, арман томони иккита жанговар позициясини йўқотган. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий амалиётлар бирданига бошланган.
«Ҳарбий постларимизга ҳужум уюштирилди, икки озарбайжонлик ҳарбий жароҳат олди, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти», — деган вазирлик вакили.
А.Эйвазов салмоқли миқдорда ўқ-дорилар ва жанговар техника қўлга киритилганини таъкидлаган. «Адекват чоралар кўрилди. Арманистон қуролли кучларининг ҳужуми бутунлай барбод бўлди. Ҳозирда чегарада вазият кескинлигича қолмоқда, бироқ назорат остида», — деди у.
Озарбайжон ва Арманистоннинг ҳарбий манбаларига кўра, ҳозирда ҳар икки томонда авиациядан ташқари деярли барча турдаги ҳарбий техникалар жалб этилган.
Сюникдаги Цицернакар тоғида Арманистон ва Озарбайжон қўшинлари ўртасида фаол отишма бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда арманларнинг «Айкакан жаманак» нашри хабар берган.
Аввалроқ Арманистон фуқароси машинасида Шуша шаҳри яқинидаги Дашалти қишлоғида жойлашган назорат-ўтказиш пунктига бориб, РГД-5 гранатасини Озарбайжон аскарлари ва Россия тинчликпарвар кучлари томон улоқтиргани хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди