Фото: EPA
«Толибон» Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг асоси жойлашган Панжшер вилояти билан қуруқлик алоқаларини узди ва Афғонистон Ислом Амирлигининг ҳарбий ёки фуқаролик хизматида бўлмаган одамларни вилоятга киритишни тақиқлади. Бу ҳақда «Толибон» ҳукумати қарорига таяниб, «Спутник Afganiston» хабар берди.
Қарорнинг расмий сабаби сифатида вилоят хавфсизлигини таъминлашда самарадорликни ошириш айтилган. Вазирлик ва идораларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги лавозимларга ўзларининг ишончли вакилларини тайинлаш топширилган.
«Толибон», шунингдек, вилоятга қайтган панжшерликлар ўртасида гуманитар ёрдам тарқатиш режасини амалга оширишга тайёр эканини билдирди. Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирлиги ҳамда Қочоқлар иши бўйича вазирлик вакилларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Афғонистон пойтахти Кобул «Толибон» қўлига ўтганидан сўнг Миллий қаршилик фронти август ойи ўрталарида Панжшер вилоятида туриб толибларга қарши курашган. Қўзғолончиларга афсонавий Панжшер арслони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд ва Афғонистон собиқ вице-президенти Амруллоҳ Салоҳ раҳбарлик қилган. Сентябрь ойида «Толибон» Панжшердаги қаршилик фронтини мағлуб этди, шундан сўнг исёнчилар партизан урушига ўтди.
1 ноябрь куни Панжшер вилояти губернаторининг собиқ ўринбосари Кабир Васик Миллий қаршилик фронти Афғонистонни эгаллаб олган толибларга қарши курашни қайтадан бошлашга тайёрланаётганини маълум қилди. Вилоятнинг катта қисмини «Толибон» назорат қилаётган бўлса-да, Васикнинг айтишича, қаршилик фронти вакиллари баланд тоғларни ўз қўлига олган ва бошқа бир қанча вилоятларда ҳам мавжуд. Васик Аҳмад Масъуднинг ўзи айни дамда Тожикистонда эканини айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди