Фото: AP Photo
Туркия ОАВлари 18 ноябрь кунидан буён FETO жамоат ташкилотининг раҳбари Фатҳуллоҳ Гюлен вафот этгани тўғрисида ёзмоқда. Хусусан, турк мухолифат портали ҳисобланувчи Oda TV Анқара томонидан давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айбланган Гюлен заҳарланган бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Шу билан бирга, йирик нашрлар ушбу миш-мишларни тасдиқламаган.
Гюлен тарафдорлари унинг вафоти тўғрисидаги хабарларни рад этмоқда. Жумладан, Гюленга яқин бўлган Жевдат Тюркйўғли алоқага чиққан. У мухолифатчининг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаётгани, унга суиқасд уюштирилгани тўғрисидаги миш-мишлар «ёлғон хабарлар» экани айтилган видеони эълон қилган.
Турк ҳукумати FETO ва унинг раҳбарини 2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси содир бўлган давлат тўнтарилишига уринишда айбдор деб ҳисоблайди. Ўшанда бир гуруҳ турк аскарлари президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўлга олишга уринган. Истанбул ва Анқарада юз берган тўқнашувлар оқибатида 248 киши ҳалок бўлган, икки мингдан зиёд киши тан жароҳати олган.
Анқара Гюленни мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида ҳукуматга қарши ташвиқот олиб борган деб ҳисоблайди. 1999 йилдан бери Гюлен АҚШда яшайди, Туркия эса Вашингтондан унинг экстрадиция қилинишини талаб қилмоқда.
Туркиядаги исёндан кейин 80 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, 150 га яқин давлат хизматчиси, жумладан, ҳарбийлар ишдан олинган. АҚШда яшаб келаётган Гюленнинг ўзи давлат тўнтаришига бўлган уринишни қоралаган ва унга ўзининг алоқаси борлигини рад этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди