
АҚШ конгрессменлари Стив Коэн ва Жо Уилсон Вакиллар палатасига Россия президенти Владимир Путин 2024 йилда янги муддатга сайланишга қарор қилса, уни давлат раҳбари сифатида тан олмаслик таклифини киритди.
“Резолюцияда Путиннинг ҳокимият тепасига келишига сабаб бўлган сайловлардаги қонунбузарликлар қайд этилган ва унинг давом этиши ноқонуний деган позиция сақланиб қолган”, – дейилади уларнинг баёнотида.
Ҳужжатда Россия Конституциясига 2020 йилда киритилган ўзгартиришлар Россия қонунлари ва халқаро мажбуриятларга зид экани таъкидланган.
“Президент Владимир Путиннинг 2024 йил 7 майда амалдаги ва якуний ваколат муддати тугаганидан кейин ўз лавозимида қолишга бўлган ҳар қандай уриниши Қўшма Штатлар томонидан тан олинмаслигига олиб келиши керак”, – дейилади резолюция лойиҳасида.
Эслатиб ўтамиз, Россия Конституциясига киритиладиган ўзгартиришлар Владимир Путинга яна президентликка номзодини қўйиш имкониятини беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар