5 313
Кремль АҚШнинг 2024 йилдан кейин Путинни президент сифатида тан олмаслик ҳақидаги таклифини кулгили деб атади
Фото: «ТАСС»
АҚШ конгрессменлари замонавий халқаро муносабатлар доирасига тўғри келмайдиган «мисли кўрилмаган» қонунчилик фаолиятини амалга оширмоқда, деди Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков. У АҚШ Конгрессига Владимир Путин 2024 йилда ваколат муддати тугаганидан кейин навбатдаги президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этса, уни Россия президенти сифатида тан олмасликни таклиф этадиган резолюция лойиҳасига шу тариқа изоҳ берди.
«Ҳар сафар бизга океаннинг нариги томонидан янада бемаънироқ, янада тажовузкор, дўстона ва конструктив бўлмаган бирор нарса келмайдигандек туюлади. Ва ҳар сафар биз хато қиламиз. Афсуски, келади», — деди Песков.
Бу АҚШ бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашаётганининг исботи, дея давом этди у. «Биз конгрессменларнинг бундай ташаббусларини номақбул деб биламиз, буни бизнинг ишларимизга аралашиш деб ҳисоблаймиз ва Россия Федерацияси президенти ким ва қачон бўлиши кераклигини фақат россияликлар белгилашига аминмиз. Бунга дунёнинг ҳеч бир давлати, ҳеч бир давлат парламентарийлари эътироз билдира олмайди», — деди у.
Песковнинг қўшимча қилишича, Давлат Думаси депутатлари бу таклифга муносабат билдирмай қўймайди.
Резолюция лойиҳаси сал аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг икки аъзоси Стивен Коэн ва Жо Уилсон томонидан Конгрессга тақдим этилган. Улар Россия Конституциясига киритилган ўзгартиришлар, жумладан, президент Путиннинг ваколатларини «нолга» тушириб, унга қайта сайланиш имконини берувчи ўзгартиришлар ноқонуний эканини таъкидлаган. Шунга кўра, уларнинг фикрича, агар Путин яна сайловда қатнашса ва ғалаба қозонса, АҚШ уни президент сифатида тан олмаслиги керак. Улар 2020 йилнинг июнь-июль ойларида ўзгартиришлар бўйича овоз бериш жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйилгани ва унда мустақил кузатувчилар бўлмагани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.
Агар резолюция қабул қилинса, тавсия характерига эга бўлади.
Федерация Кенгашининг Халқаро алоқалар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаровнинг айтишича, агар резолюция қабул қилинса, бу Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Федерация Кенгаши спикери ўринбосари Константин Косачев Коэн ва Уилсоннинг ташаббусини Россиядаги президентлик сайловларига ва давлат ички ишларига аралашиш деб ҳисоблади. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, бу «икки томонлама муносабатларда барпо этилаётган нормаллашувини бузишга қаратилган провокация». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди