Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян декабрь ойи ўрталарида Брюсселда учрашиб, икки давлат чегарасида кучайган кескинликни муҳокама қилади, дея маълум қилди Европа кенгаши раҳбари Чарлз Мишел.
“Етакчилар Брюсселда учрашиб, минтақадаги вазият ва Жанубий Кавказда фаровонлик ва барқарорлик йўлида кескинликни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилишга келишиб олдилар”, – дейилади 19 ноябрь, жума куни эълон қилинган баёнотда.
Мишелнинг сўзларига кўра, учрашув 15 декабрь куни Брюсселдаги “Шарқий ҳамкорлик” саммити доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбарининг Алиев ва Пашинян билан телефон суҳбатлари якунлари бўйича келишувга эришилди. Қайд этилишича, телефон мулоқоти чоғида Арманистон ва Озарбайжон етакчилари Мудофаа вазирликлари даражасида ҳодисаларнинг олдини олиш механизми бўлиб хизмат қиладиган тўғридан-тўғри алоқа линиясини ўрнатишга ҳам келишиб олди.
16 ноябрь куни Арманистон ва Озарбайжон чегарасида яна жанговар ҳаракатлар бошланди, томонлар бир-бирини провокацияда айблади. Шу куни Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Тўқнашувлар натижасида ҳар икки томондан қурбонлар бўлди.
Ўтган йилнинг кузида Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда 44 кун жанг олиб борган эди. Томонлар 2020 йил 10 ноябрда Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Бироқ икки ўртадаги можаро ҳали ҳам тўлиқ барҳам топгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди