
Фото: Leszek Szymański / PAP
Польша сенати спикери Томаш Гродзкий ичида таҳдидли мактуб ва портловчи модда бўлган жўнатма олди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Сенатга менинг номимга жўнатма келди – ўлдириш билан таҳдид қилинган мактуб ва портловчи модда. Жўнатмани масъул хизматлар қабул қилиб олди. Улар айбдорни тезда тутишади деган умиддаман”, - деб ёзди Гродзкий.
Сенат ахборот хизматининг хабарига кўра, жўнатма парламентга келганидан сўнг оддий текширув тизимидан ўтказилган ва текширув давомида унинг ичида Сенат спикерига нисбатан таҳдидлар ва номаълум модда борлиги маълум бўлган.
Жўнатмани текширган давлат қўриқлаш хизмати унинг ичида портловчи модда бўлганини тасдиқлади.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича полиция суриштирув олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар