date
views 8 822

Россияда 6 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Россияда 6 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Фото: nsk.tsargrad.tv
Россиянинг Новосибирск шаҳрида 6 нафар ўзбекистонлик мигрант иссиқхонада ишлайдиган хитойликка ҳужум қилгани учун суд қилинди. Улардан бири қотилликда айбланди.

Новосибирск суди ҳукмига кўра, ҳужум қилганларнинг беш нафари 8 йилдан 10 йилгача муддатга колонияга жўнатилган, қотилликда айбдор деб топилган яна бир ўзбекистонлик 16 йил умрини қамоқда ўтказади.

Қайд этилишича, жиноий гуруҳ 2019 йилнинг ёзида иссиқхона мажмуаси ҳудудида икки марта Хитой фуқароларига ҳужум қилган. Талончилар хитойликларни калтаклаб, буюмларини талон-торож қилишган. Ҳужум пайтида хитойликлардан бири ҳалок бўлган. Ҳужумлар натижасида етказилган зарар 1,7 миллион рублга баҳоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 6 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди