15:53 / 22.11.2021
1 384

Грузия бош вазири онлайн казиноларни босқичма-босқич ёпишни таклиф қилди

Грузия бош вазири онлайн казиноларни босқичма-босқич ёпишни таклиф қилди
Фото: AP
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили мамлакатдаги онлайн казиноларни босқичма-босқич ёпиш ташаббуси билан чиқди.

Биринчи босқичда молия вазири онлайн казинолар эгалари учун солиқни кўтаришни кўзда тутувчи қонунчилик ташаббусини тақдим этади. Уларнинг аксарияти хориж компаниялари. Афсуски, фуқароларимизнинг пуллари хорижга чиқиб кетяпти”, — деди у.

Гарибашвилининг қўшимча қилишича, онлайн казинода ўйнаш учун ёш чеклови 18 дан 25 ёшгача оширилади. Кейинчалик эса бутунлай тақиқланади.

Бош вазирнинг таъкидлашича, онлайн казинолар сабабли мамлакатдан ҳар йили 1,5 млрд лари (482 млн доллар) чиқиб кетяпти.
Грузияда онлайн казиноларни қисман ёки бутунлай тақиқлашни талаб қилиб бир неча марта намойишлар ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузия бош вазири онлайн казиноларни босқичма-босқич ёпишни таклиф қилди