16:44 / 22.11.2021
1 586

АҚШ денгиз пиёдалари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортмоқда

АҚШ денгиз пиёдалари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортмоқда
Фото: EPA
АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг ўн мингга яқин ҳарбий хизматчиси коронавирусга қарши эмланишдан бош тортгани учун хизматдан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Қайд этилишича, денгиз пиёдалари орасида вакцинация даражаси 94 фоизни ташкил этади, бироқ бу рақам АҚШ армиясидаги энг паст кўрсаткичлардан биридир. Масалан, Қуруқликдаги қўшинларда аскарларнинг 95 фоизи камида битта дозада COVID-вакцинасини олган, денгиз флотида эса — 99,7 фоизи.

Нашрнинг ёзишича, иммунизация билан боғлиқ вазият корпус раҳбариятини хавотирга солмоқда, чунки ҳар доим энг қаттиқ тартиб-интизомга эга бўлган денгиз пиёдалари буйруққа бўйсунмасликка қарор қилган.

АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари вазири Карлос дел Торонинг нашрга маълум қилишича, эмланишдан бош тортиш ҳолатларининг ҳар бири алоҳида кўриб чиқилади, коронавирусга қарши эмлаш муддати тугаган куни ҳеч ким ҳарбийларни ишдан бўшатмайди.

Аввалроқ АҚШ разведкасининг минглаб ходимлари эмланишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

1 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида 10 000 дан ортиқ полиция, ўт ўчирувчилар ва бошқа ходимлар шаҳар мерининг барча шаҳар ишчиларини COVID-19 га қарши эмлаш бўйича топшириғига риоя қилмагани учун ҳақ тўланмайдиган таътилга жўнатилганди. Нью-Йоркдаги 2,3 мингга яқин ўт ўчирувчи эмланишни истамаётгани учун касаллик таътилига чиққан. Ходимлар етишмовчилиги туфайли шаҳардаги 18 та ўт ўчириш станцияси ёпилган.

Маълумот учун, Pfizer ёки Moderna вакциналарининг иккита компонентини ёки Johnson & Johnson препаратининг бир дозасини олган кишилар коронавирусга қарши тўлиқ эмланган ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ денгиз пиёдалари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортмоқда