Фото: «РИА Новости»
Афғонистонда «Толибон» ҳаракати бир қатор теледастурларни, жумладан, аёллар иштирокидаги кўрсатувларни эфирга узатишни тақиқлади. Бу ҳақда Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқотиш вазирлиги баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Баёнотда айтилишича, барча телевидение ОАВлари ўз дастурларида шариат ва одоб-ахлоқ меъёрлари бузилмаслиги, кўнгилочар кўрсатувлар аҳолининг диний туйғуларини камситмаслиги, журналист хотин-қизлар бошига рўмол ўраган бўлиши устидан назорат ўрнатиши лозим.
«Аёллар иштирокидаги телесериалларни кўрсатиш тақиқланади. Эркаклар ёки аёллар яримяланғоч ҳолда кўринадиган фильм ва клипларни кўрсатиш ҳам тақиқланади», — дейилади вазирлик баёнотида.
Вазирлик чет эл маданиятини сингдирувчи фильмларни, шунингдек, Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар ва унинг саҳобалари тасвири туширилган ҳар қандай телесериалларни намойиш этишни тақиқлади.
Аввалроқ Афғонистоннинг янги ҳукумати телевидение ишига ўзгартиришлар киритган эди. Афғонистон парламентининг расмий телерадиокомпаниясидаги манба «РИА Новости»га маълум қилишича, толиблар телеканал номини «Ал-Ҳижра» деб ўзгартириб, унда исломий мавзулардаги кўрсатувларни эфирга узатишни йўлга қўйган.
«Толибон» Кобулда бир неча ўн йиллар давомида фаолият юритиб келган тарихий «Ариана» кинотеатрини ёпишга қарор қилганди. «Толибон» ҳинд, Европа ва Америка фильмлари кўпроқ намойиш этиладиган кинотеатрларнинг иши шариат қонунларига зид, деган хулосага келган.
Октябрь бошида «Толибон» томонидан ташкил этилган Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқотиш вазирлиги мамлакатда тўйларни ўтказиш учун қоидалар ўрнатганди, улардан бири маросим пайтида жонли мусиқа ижро этилишини тақиқлайди.
Шунингдек, толиблар Афғонистонда шариатга амал қилинишини таъминлаш, диний қоидаларни бажариш ва ижтимоий ислоҳотлар билан шуғулланувчи ҳарбий трибунал тузган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”