
Фото: Al Drago/Bloomberg via Getty Images
Tesla бош директори Илон Маск компаниянинг 1,05 млрд долларлик акциялар пакетини сотди, деб хабар берди Reuters.
Маск уч ҳафтадан буён ўз компаниясининг акциялар пакетларини сотмоқда. У шу кунга қадар қиймати 9,9 млрд долларга тенг 9,2 млн дона акция сотди.
У 6 ноябрда Twitter’да фойдаланувчилар ўртасида ўз акцияларини сотиш борасида сўровнома ўтказганди. Маск буни 15 млрд долларлик солиқни тўлаш учун қилаётганини айтганди. Фойдаланувчиларнинг аксарияти унинг бу фикрини қўллаб-қувватлаганидан сўнг 8 ноябрь куни 1,1 млрд долларлик дастлабки акциялар пакетини сотди.
Илон Маск дунёнинг энг бой одами ҳисобланади. Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, унинг бойлиги миқдори 300 млрд доллардан ортиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар