18:47 / 25.11.2021
1 860

«Толибон» Афғонистонда каннабисни қайта ишловчи корхона очади

«Толибон» Афғонистонда каннабисни қайта ишловчи корхона очади
Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракати мамлакатда каннабисни қайта ишлаш бўйича корхона очиш ниятида эканини маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».

«Толибон» ИИВнинг хабарида айтилишича, корхона Cpharm компанияси ёрдамида ташкил этилади. Идора ушбу компания ҳақида батафсил маълумотларни ошкор этмаган, аммо Aamaj News ахборот агентлигининг таъкидлашича, у Австралияда жойлашган.

ИИВ матбуот маркази бошлиғи Саид Хости ўзининг Twitter’даги саҳифасига ушбу компания вакиллари билан ички ишлар вазирининг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўйича ўринбосари учрашганини ёзган.

«Cpharm Афғонистонда гашишни қайта ишлаш бўйича корхонани яратишга 450 миллион доллар инвестиция киритади. Компания билан шартноманинг барча босқичлари якунланган ва лойиҳа бир неча кундан кейин расман ишга туширилади, бу орқали кўплаб фуқаролар учун иш ўринлари яратилади», — дейди Хости.

Унинг сўзларига кўра, ушбу корхона маҳсулоти дори воситалари ва кремлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимият тепасига келгач, мамлакатнинг гиёҳванд моддалари етиштиришни тўхтатиши ҳақида ваъда берганди. «Энди гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилмайди ва контрабанда йўли билан бошқа давлатларга олиб ўтилмайди. Афғонистон афюн етиштирадиган мамлакат бўлмайди», — деган ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид. У шундай сиёсат олиб бориш учун «Толибон»га хориж давлатларининг кўмаги зарурлигини ҳам таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Афғонистонда каннабисни қайта ишловчи корхона очади