
Фото: «dw.com»
Россиянинг Кемерово вилоятидаги «Листвяжная» конида содир бўлган ҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 57 нафарга етди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Ҳодиса вақтида қидирув-қутқарув операциясида қатнашган қутқарувчилар ҳам ҳалок бўлишган.
Кемерово ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув отряди командири Юрий Ше хабар беришича, «Листвяжная» конида бўлган 52 нафар кончи ва қутқарувчилар кислород етишмаслиги ҳамда зарарли газларнинг юқори даражаси туфайли ҳалок бўлган. «Фавқулодда вазият жойида ҳосил бўлган газ атмосферасида кимдир тирик қолган деб айтишнинг имкони йўқ», деди у.
Кончиларнинг ўлими юзасидан «Листвяжная» конининг 47 ёшли директори, унинг 59 ёшли биринчи ўринбосари ва 36 ёшли участка бошлиғи ҳибсга олинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.