2 817
Россиялик блогер Гусейн Гасанов қирғизистонлик ҳайдовчига нима учун янги автомобиль совға қилганини биласизми?
Фото: «Kabar.kg»
Россиялик блогер Гусейн Гасанов уни манзилига бепул элтиб қўйишга рози бўлган ҳайдовчига машина совға қилди. Ўтказилган ижтимоий эксперимент билан у Instagram саҳифасида бўлишган.
Ижтимоий эксперимент ўтказишга қарор қилган видеоблогер такси ҳайдовчиларига бориб жуда ҳам шошаётгани, аммо пули уйда қолиб кетганини айтган ва улардан бепул элтиб қўйишни илтимос қилган. Аксарият рад жавобини берган кишилардан фарқли равишда бир ҳайдовчи уни элтиб қўйишга розилик берган. Йўл-йўлакай у Қирғизистондан Москвага пул топиш учун келгани, икки нафар фарзанди борлиги ва қизини операция қилдириши кераклигини айтиб берган.
Машина ижараси учун кунига 1600 рубль (21 доллар) сарфлашини айтган қирғизистонлик эркак баъзида йўловчиларни текинга олиб бориб қўйишини ҳам қўшимча қилган.«Кимгадир сен кўмаклашасан, бошқа биров эса сенга ёрдам беради. Ниятим биринчи навбатда қарзларни ёпиш, бироз пул ишлаб, ватанимга қайтиш. У ерда онам ёлғиз қолган», — деган у.
Ундан автосалонга ҳайдашни сўраган блогерлар ярим миллион рубль эвазига харид амалга ошириб, машина калитини ҳайдовчининг қўлига берган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди