Украина президенти Владимир Зеленский ўз мандатининг биринчи ярми тугаганига бағишланган матбуот анжуманида мамлакат саккиз йилдан бери Россия билан уруш ҳолатида эканини айтди. У Россиянинг эҳтимолий босқини ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
“Баъзи оммавий ахборот воситалари эртага уруш бўлишидан қўрқишади. Ишончингиз комил бўлсинки, биз чегараларимизни тўлиқ назорат қиламиз. Ва ҳар қандай кескинлашувга тўлиқ тайёрмиз”.
Украиналик ҳарбийлар Донбасснинг Киев назорати остидаги ҳудудида танкдан ўқ отиш машқларини ўтказди ва жанговар топшириқларни бажаришга тайёрлигини айтмоқда. НАТО раҳбарияти Россия билан зиддият кучайган тақдирда уларни қўллаб-қувватлашга ваъда берган.
“Биз буни диққат билан кузатиб боряпмиз, маълумот тўплаяпмиз, маълумот алмашяпмиз ва Россияга аниқ сигнал юбормaяпмиз: улар кескинликни камайтириши, деэскалация ва шаффофликни таъминлаши, шунингдек, Украинага қарши ҳар қандай куч ишлатиш оқибатларга олиб келишини ва Россияга қимматга тушишини ҳисобга олиши керак”, – деди Зеленский.
Россия эса Украинага ҳужум ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зидлигини таъкидлаб, Россия ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини айтмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди