07:00 / 28.11.2021
1 684

Япония ҳукумати пандемия туфайли аҳолига пул тўлайди

Япония ҳукумати пандемия туфайли аҳолига пул тўлайди
Япония ҳукумати COVID-19 пандемияси шароитида аҳолига ёрдам тариқасида 1,8 триллион иена (тахминан 15,8 миллиард АҚШ доллари) ажратишга қарор қилди.

Қайд этилишича, ҳукумат ушбу тўловларни 2022 молия йили учун давлат бюджети лойиҳасига киритган. 174 АҚШ доллари миқдоридаги ёрдам пластик карта кўринишидаги шахсий гувоҳномага эга бўлган барча фуқароларга берилади.

Бунда фуқаро ушбу карталарнинг тиббий суғурта сифатида ишлатилишига розилик билдириши ва карта банк ҳисобрақамига боғланган бўлиши керак. Ҳукумат шу тариқа ягона идентификация карталарининг оммавийлигини оширмоқчи. Айни пайтда японияликларнинг атиги 39 фоизи бундай карталардан фойдаланади.

Аввалроқ Миллий генетика институти профессори Итуро Иноуэ Японияда COVID-19 вирусининг дельта штамми доимий мутациялар туфайли ўз-ўзини йўқ қилганидан сўнг касалланишлар сони камайганини маълум қилганди. Бундан ташқари, касалланишлар сонининг камайишига мамлакатда эмлашнинг юқори кўрсаткичлари ва инфекциядан ҳимоя чораларига риоя қилиш ҳам сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония ҳукумати пандемия туфайли аҳолига пул тўлайди