11:00 / 28.11.2021
3 063

Коронавирусни икки сонияда йўқ қилишнинг йўли топилди

Коронавирусни икки сонияда йўқ қилишнинг йўли топилди
Исроилнинг Aриэл университети олимлари коронавирусни икки сонияда йўқ қилиш усулини топди. Уларнинг тадқиқотига кўра, миллиметрли тўлқинлар икки сонияда юзадаги коронавирус ва полиовируснинг 99,8 фоизини ўлдириши мумкин, деб ёзади The Jerusalem Post нашри.

Мутахассислар узунлиги бир миллиметрдан ўн миллиметргача бўлган радиотўлқинларнинг COVID-19га таъсирини ўрганишди. Тадқиқот натижасида улар радиация патогенларни икки сонияда йўқ қилишини аниқладилар. Миллиметр тўлқинлари саратон ҳужайраларига қарши кураш усули, шунингдек энергияни симсиз узатиш усули деб ҳам аталади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳонда айни дамда коронавируснинг янги омикрон штамми тарқалмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни икки сонияда йўқ қилишнинг йўли топилди