15:08 / 28.11.2021
1 809

Германияда одамларни қўлбола вакцина билан эмлаш ҳолати аниқланди

Германияда одамларни қўлбола вакцина билан эмлаш ҳолати аниқланди
Фото: РИА Новости
Германиянинг Любек аэропорти яқинида бир гуруҳ одамларни қўллашга маъқулланмаган вакцина билан эмлаш ҳолати аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ноқонуний эмлашни тўхтатишга муваффақ бўлишди, деб хабар берди Welt нашри.

Таъкидланишича, Любек аэропорти шифокор ва тадбиркор Винфрид Штекерга тегишли бўлиб, у коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиққан.

Любек шаҳри полиция бошқармасида кичик ўлчамдаги аэропорт биноси олдида 80га яқин одам тўплангани маълум қилинган. Аэропортнинг рўйхатдан ўтиш залида эса яна 150 га яқин одам бўлган. Ваҳоланки, бу кун парвозлар амалга оширилмаган.

Кейинроқ аниқланишича, одамлар аэропортга ноқонуний вакцина билан эмланиш учун келишган бўлган. Эмлаш махсус тайёрланган хонада ўтказилган.

Полиция ноқонуний эмлашни тўхтатишидан олдин қўлбола вакцина билан 50 га яқин одамни эмлашга улгирилган.

Полиция ходимлари вакцина намуналари, қўлланган шприцларни ўзлари билан олиб кетишган ва воқеа жойига тўпланган барча одамларнинг шахсий маълумотларини ёзиб олишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда одамларни қўлбола вакцина билан эмлаш ҳолати аниқланди