date
views 2 349

«Толибон» ҳукумати: Афғонистон Туркиянинг ёрдамига муҳтож

«Толибон» ҳукумати: Афғонистон Туркиянинг ёрдамига муҳтож
«Толибон» томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматининг Бош вазири ўринбосари Мавлавий Абдул Кабир Кобулнинг Анқаранинг ёрдамига муҳтожлигини айтди. Бу ҳақда «Толибон» вакили Туркиянинг Кобулдаги элчиси Жиҳод Эргинай билан учрашувда айтиб ўтган.

Абдул Кабирнинг сўзларига кўра, Кобул Анқарадан Афғонистон иқтисодиётига фаол сармоя киритишини кутмоқда. “Мамлакатларимиз ўртасида узоқ йиллардан буён дўстона муносабатлар ўрнатилган ва бу қувонарли. Туркия мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик агентлигининг (ТİКА) Афғонистондаги фаолиятини юқори баҳолаймиз”, деган у.

Абдул Кабир Афғонистондаги аёллар аҳволига ҳам эътибор қаратиб, афғон аёллари кўплаб соҳаларда ишлашда давом этаётганлиги ва қизлар 2022-ўқув йилиданоқ мактабда ўқишга киришишини билдирган.

Турк дипломати, ўз навбатида, Анқара Турк Қизил ярим ой жамияти ва турли нодавлат ташкилотлари орқали Афғонистондаги муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатаётганини эслатган.

Элчи TİKAнинг Афғонистондаги фаолияти ҳақида ҳам маълумот бериб, Туркиянинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигини уруғлик буғдой билан таъминлаганлигини эслатди. «Турк ишбилармонлари Афғонистонга сармоя киритмоқчи ва бир гуруҳ тадбиркорлар яқин ҳафталарда Кобулга келиши режалаштирилган», — деган элчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» ҳукумати: Афғонистон Туркиянинг ёрдамига муҳтож