SPORTS.uz футбол оламининг барча замонлардаги энг яхши футболчиларидан бири Диего Армандо Марадонинг ўлимдан сўнг бўлиб ўтган воқеалар тафсилотлари билан ўртоқлашади.
Ўлим сабаблари ва айбдорни излаш "операцияси"
Диего Армандо оламдан ўтгач, унинг ўлими ҳақидаги маълумотлар омма юзини кўрди. Аввалига, афсона юрак хуружидан вафот этди, дейилган бўлса, кўп ўтмай бу ташхис ўпкадаги муаммоларга ўзгартирилди. Кейинроқ, шифокорлар Марадонанинг юрагининг ҳажми шифокорларни ҳайратга солди. У соғлом одамникига нисбатан икки баробар каттароқ эди. Эътиборлиси, қонда наркотик ва алкоголь моддалари топилмади.
Бундан кўриниб турибдики, Марадонанинг ўлими яқинлашиб келаётгани аниқ эди, бироқ бу воқеа Аргентинада чинакам фожиа даражасида қабул қилинди. Натижада, барча бунинг асосий сабабчиларини излашга тушиб кетди. Марадонанинг адвокати тез ёрдам машинасини 40 дақиқада келгани учун жиноятда айблади. Кўп ўтмай, Диегонинг яқинлари унинг шахсий доктори Леопольдо Лукени асосий сабабчи сифатида оммага кўрсатди. Кейин, воқеалар ривожи кескинлашиб кетди.
Марадонанинг шахсий шифокори мижозининг сохта дасҳатидан фойдаланиб, ҳужжатларни расмийлаштиргани аниқланди.
Диегонинг руҳшуносини ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун кескин танқид қилишди. У Марадона унинг кўригига келмаган кунлар ҳам турли ҳужжатларни тўлдирган ва Аргентина халқи эркатойининг соғлиғига беэътибор бўлган.
Собиқ футболчининг ўлими олдидан у билан ишлаган яна 3 шифокор ҳам омма эътибор марказига тушди.
Якунда, барчаси судда кўриб чиқиладиган бўлди. Шу йилнинг ёзида Аргентина прокуратураси гумонланувчилар ва барча далилларни жам қилиб, ишни судга оширди. Унга кўра, Марадонанинг соғлигига жавобгар бўлган 7 инсон қамоққа равона бўлиши мумкин. Уларга 8 йилдан 25 йилгача бўлган муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши тахмин қилинмоқда.
Мерос "жанги"
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Марадонанинг кетиши Аргентинани шок холатига тушириб қўйди. 3 кунлик эълон қилган мотам, 1 миллион инсон билан ўтган дафн маросими сўзимизга исбот бўла олади. Нафақат Аргентина, балки ундан ташқарида ҳам футбол афсонасининг ўлими оғир қабул қилинди. Барча ОАВ ва телеканалларда Марадона ҳақидаги маълумотлар тўлиб-тошиб кетди. "Наполи" клуби ўз уй стадиони номини футболчининг исмига ўзгартирди.
Қаҳрамонимиз, дарҳақиқат, машҳур, балки кучли шахс сифатида ҳам омма ҳурматини қозонган эди. У деярли 50 дан ортиқ оилаларни қарамоғига олган бўлиб, бунинг учун бир ойда 100 минг евродан ортиқ пул сарфлаган. Боз устига, Марадона ўз оила аъзоларини ҳам пулдан ҳеч қачон сиқмаган. Уларнинг қўл телефонидан тортиб, янги машина сотиб олишлари учун ҳам имкон яратган. Ҳатто, сартарош ва уй хизматчиларининг ҳақларини ҳам аргентиналик жаҳон чемпиони ўз ёнидан тўлаган.
Ачинарлиси шундаки, Диего вафот этгач, хунук, аммо кутилган воқеа содир бўлди. Сўнгги 10 йил давомида унинг пулларига маза қилиб ҳаёт кечирган 16 қариндоши ўртасида мерос "жанги" бошланди. Ҳисоб-китобларга қараганда, Марадонадан 44 миллион евролик мол-мулк қолган. У тан олган 5 ва турмушсиз дунёга келган 7 фарзанд бу сумманинг асосий қисмини "илиб" кетиши тахмин қилинмоқда. Энг қизиғи шундаки, Диего 2012 йилда бойликлари юзасида васиятнома ёзган. Кўп ўтмай, бу ҳужжат шахсан унинг муаллифи томонидан бекор қилинади.
Марадона ўлимидан сўнг содир бўлган ғалати воқеалар
Ҳайратланарлиси шундаки, Диего Армандо вафот этгач, турли-туман хабарлар сони ортиб кетди. У ўлимидан сўнг ўз танасини мавзолейда туришини сўраган эмиш. Кейинроқ маълум бўлишича, собиқ футболчи ўз адвокатидан мавзолей борасида ҳақиқатан ҳам илтимос қилган. Кейинроқ, Марадонанинг бу илтимоси акс этган хат ҳам пайдо бўлди.
"Чуқур ўйлаб кўргач, шунга қарор қилдим. Менинг танамни ўлганимдан сўнг махсус восита ёрдамида сақлаб қолиб, барча қўлга киритган совринларим билан биргаликда музейда сақланг. Токи, мени кўргани келган ҳамма меҳримни ҳис этиб турсин".
Афсуски, барча хабарлар ҳам қувонарли эмас. Айниқса, кубалик аёлнинг омма олдида Марадона борасида билдирган фикрлари кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Мевис Алварес бундан 20 йил аввал Диего уни Кубадан олиб қочиб келгани, уни наркотик моддалар истеъмол қилишга ўргатганини даъво қилди. Далил сифатида эса, фақат биргина расмни кўрсатди, холос. Фото сифати жуда паст бўлгани боис, унинг сўзлари тезда йўққа чиқарилди.
Яқинда эса, Диего Армандо Марадона юраксиз дафн этилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Дарҳақиқат, бу фактни инкор этиб бўлмайди, аммо бунга асосий сабаб нима? Гап шундаки, "Химнасия Ла-Плата" жамоасига тегишли бўлган айрим инсонлар унинг юрагини ўлимидан сўнг қўлга киритмоқчи бўлган. Аммо шифокорлар бунга йўл қўймайди. Кейинроқ, юқорида айтиб ўтилган 7 шифокорнинг айби тасдиқ топиши учун юрак шифокорлар томонидан қайта ўрганилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди