07:00 / 29.11.2021
1 655

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уриниш иши бўйича парламент депутати ҳибсга олинди

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уриниш иши бўйича парламент депутати ҳибсга олинди
Фото: РИА Новости
Қирғизистон парламенти депутати Бакитбек Жетигенов республикада ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш иши бўйича қўлга олинди. Сиёсатчи тергов изоляторига етказилган.

Тергов тахминига кўра, Жетигенов ва унинг ҳамкасби, “Халқ уйғунлиги” жамоатчилик бирлашмаси етакчиси Аскат Темралиев республикада парламент сайловларидан кейин оммавий норозиликлар уюштириб, давлат тўнтарувини содир этишни режалаштирган.

Аввалроқ Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда ҳокимиятни куч билан эгаллашни режалаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйгани маълум қилинганди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров республикада тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга уринаётганларга қарши қатъий чоралар кўришга ваъда берган.

28 ноябрда Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уриниш иши бўйича парламент депутати ҳибсга олинди