Фото: Balkis Press
Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ҳасан Охунд халқаро ёрдам ва АҚШда музлатиб қўйилган 10 миллиард долларга яқин маблағдан фойдаланиш имкониятини сўради. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
«Толибон» вакили халқаро хайрия ташкилотларини «ёрдамни рад этмасликка» чақирди, чунки мамлакат оммавий очлик таҳдидига қарши курашмоқда. Бу Охунднинг Афғонистонда ҳокимиятга келганидан кейин биринчи телевизион чиқиши. АҚШ билан Доҳада бўлиб ўтадиган учрашув олдидан йўллаётган ушбу мурожаатда у ҳукумат бошқа давлатларнинг ички ишларига «аралашмайди» деб ваъда берди.
«Имкон қадар халқнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз, барча департаментларда ортиғи билан ишлаяпмиз», — дейди Охунд. У Афғонистондаги очарчилик, ишсизлик ва молиявий инқирозни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган аввалги ҳукуматга боғлади.
«Халқ, ҳушёр бўлинг. Олдинги ҳукуматдан қолиб, яшириниб юрганлар хавотир уйғотмоқда, халқни нотўғри йўлдан оздирмоқда, ўз ҳукуматига ишонмасликка мажбур қилмоқда», — дейди Охунд.
Бош вазирнинг айтишича, унинг ҳукумати у «дунёдаги энг заиф тизим» деб биладиган коррупция муаммосини ҳал қилган. Шунингдек, ҳукумат бир неча ойдан бери маошини олмаган минглаб давлат хизматчиларига қандай қилиб пул тўлаш устида ишламоқда, деди у.
«Халқнинг муаммолари ҳал этилиши учун биз барча халқаро хайрия ташкилотларидан кўмакни рад этмасликларини ва ҳолдан тойган халқимизга ёрдам беришларини сўраймиз», — деди Ҳасан Охунда ўз нутқида.
У, шунингдек, АҚШни афғон маблағларининг 10 миллиард долларини блокдан чиқаришга чақирди. АҚШда мазкур маблағлар август ойи ўрталарида «Толибон» олдинги маъмурият устидан ғалаба қозонганидан сўнг музлатиб қўйилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи