
Видеоблогер уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар сақланадиган Хитой лагерларини видеотасвирга олди, дея ёзади Daily Mail.
Гуан Гуан никли блогер ўзини сайёҳ сифатида кўрсатган ва рюкзагига яширинган камераси билан Шинжон-Уйғур автоном туманининг саккизта шаҳрида бўлган. У баланд симтиканлар билан ўралган, қўриқлаш миноралари ва полиция назорат пунктлари бўлган 18 та лагерни аниқлаган. Шунингдек, блогер “Меҳнат орқали тузатиш” шиори осилган ҳибсхонани ҳам топган. Лагерларнинг кўпи хариталарда белгиланмаган эди.

Ислом дини билан боғлиқ тадқиқотлар маркази ҳисобланувчи Newlines Institute март ойида чоп этган ҳисоботга кўра, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати БМТнинг геноцид жиноятининг олдини олиш конвенциясидаги ҳар бир тақиқни бузган, шунинг учун ҳам Шинжон-Уйғур туманидани этник озчиликлар билан содир бўлаётган воқеаларни қирғин деб аташ мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар