22:26 / 29.11.2021
1 951

Қирғизистон президенти парламент сайловларида ҳибсда сақланаётган номзод учун овоз берди

Қирғизистон президенти парламент сайловларида ҳибсда сақланаётган номзод учун овоз берди
Фото: Akipress
Равшан Жээнбеков ўтган йил кузида оммавий тартибсизликлар уюштиришга алоқадорликда гумонланиб давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида сақланмоқда. Қирғизистон президенти Садир Жапаров парламент сайловларида ҳибсда сақланаётган Равшан Жээнбеков номзодига овоз берганини айтди.

Ҳа, мен қўлга олинган номзод Равшан Жээнбековга овоз бердим. У ҳозирда ҳибсда. Унинг айбдорлиги ёки айбдормаслигини суд ҳал қилади”, – деб ёзди у Facebook саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, судларнинг ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Равшан Жээнбеков мен 2017 йилда қамоқда ўтирганим сингари ҳибсда. Мен ҳам 2017 йилдаги президент сайловида қатнашиш учун ариза бергандим. Аммо Атамбоев ўша сайловда қатнашишимга йўл қўймаган. Равшан ҳам сайловда қатнашмоқда. Менда агар у сайловда ғолиб чиқса, озодликка чиқарилади деган фикр пайдо бўлди. Бошқа сир йўқ. Худо ҳаммасини кўриб турибди”, – дея изоҳ берди Жапаров.

Жээнбеков ўтган йил кузида оммавий тартибсизликлар уюштиришга алоқадорликда гумонланиб давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида сақланмоқда.

Қирғизистонда парламент сайловлари 28 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, олти партия: “Ата-Журт Киргизстан”, “Ишеним” “Интимак”, “Ийман Нуру”, “Альянс” ва “Бутун Киргизстан” партиялари парламентдан ўрин олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти парламент сайловларида ҳибсда сақланаётган номзод учун овоз берди