22:53 / 29.11.2021
3 103

Турк нашрлари Туркманистон президенти рафиқаси суратини эълон қилди

Турк нашрлари Туркманистон президенти рафиқаси суратини эълон қилди
Фото: İHA
ОАВда илк марта Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг рафиқаси — Огулгерек Бердимуҳамедованинг сурати пайдо бўлди. Сурат Туркиянинг iHA ва SonDakika нашрлари томонидан эълон қилинган.

Фотосурат 27 ноябрь куни Ашхободга расмий ташриф билан келган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған шарафига уюштирилган банкет вақтида олинган. Унда икки давлат раҳбарлари ўз рафиқалари билан биргаликда акс этган.

Журналистлар сурат остида Туркия раҳбарининг турмуш ўртоғи номини келтиришган — Эмине Эрдўған, аммо Бердимуҳамедовники йўқ. Катта эҳтимол билан, турк журналистлари унинг исмини ҳам билишмаган. «Озодлик» радиосининг туркман бўлими қайд этишича, туркманлар етакчиси ҳеч қачон рафиқасини хориж сафарларига олиб бормаган, жамоатчилик олдида у билан бирга кўриниш бермаган ва Бердимуҳамедов фарзандлари ва набиралари билан тушган оилавий суратларида ҳам унинг рафиқаси йўқ.

«Шу вақтгача кенг жамоатчиликка Огулгерек Бердимуҳамедова ҳақида маълумотлар маълум бўлмаган: у кимлиги, нима билан машғул экани ва ёши нечадалигини ҳеч ким билмайди. Ҳатто Google қидирув тизими ҳам унинг исми қидирилганда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва рафиқаси Азизмо Асадуллаева бирга тушган суратни чиқариб беради», дея ёзади нашр.

Фото: Видеодан кадр
Туркманистондаги оммавий ахборот воситалари Бердимуҳамедованинг суратини нашр этмади. Лекин давлат телевидениесида намойиш этилган зиёфат чоғида олинган телерепортажда у кадрга тушиб қолган, лекин оператор унга алоҳида эътибор қаратмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк нашрлари Туркманистон президенти рафиқаси суратини эълон қилди