Видеодан кадр
Гватемала фуқароси АҚШнинг Майами шаҳрига Boeing 737-800 самолётининг шасси бўлмасига яширинган ҳолда учиб келди. Парвоз 3 соатга яқин давом этган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 27 ноябрда юз берган. 26 ёшли мигрант аэропортнинг учиш-қўниш йўлагига яширинча ўтиб, самолётни парвозга тайёрлаш вақтида унинг шасси бўлмасига яшириниб олган.
Ноодатий йўловчи АҚШга келгандан кейин чегарачилар томонидан ушланган. Маълумотларга кўра, унга хавфли парвоз вақтида шикаст етмаган. Эркак текширувдан ўтказиш учун тиббий муассасага етказилган.
Август ойида Афғонистонда ҳокимиятни толиблар эгаллагандан кейин Кобул аэропортидан эвакуация вақтида бир қанча афғонистонликлар AҚШ ҳарбий самолётига ташқи томондан чирмашган ҳолда мамлакатни тарк этишга уринган. Бироқ улар юқори тезликда учувчи самолётнинг шассиси ёки корпусини узоқ вақт давомида ушлаб тура олишмаган ва натижада катта баландликдан ерга қулаб ҳалок бўлишган.
Жумладан, Кобулдан АҚШга келган С-17 ҳарбий-транспорт самолёти шасси қисмида жасад топилган. Кейинроқ ушбу жасад футбол бўйича Афғонистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Закий Анварийга тегишли экани аниқланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи