21:09 / 30.11.2021
2 282

«Янги муддатга сайланиш ҳуқуқим бор» — Путин нимага шаъма қилди?

«Янги муддатга сайланиш ҳуқуқим бор» — Путин нимага шаъма қилди?
Фото: РИА «Новости».
Россия президенти Владимир Путин янги президентлик муддатига қайта сайланадими ёки йўқми, ҳозирча бир қарорга келмаганини айтди. Бу ҳақда РБК ёзмоқда.

Давлат раҳбари янги муддатга сайланиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

«Конституцияга мувофиқ, мен янги муддатга сайланиш ҳуқуқига эгаман. Мен буни қиламанми ёки йўқми, қарор қилганим йўқ. Аммо бу ҳуқуқнинг мавжудлиги ички сиёсий вазиятни барқарорлаштиради», — деган Путин.

Россия раҳбари шунингдек, мамлакатнинг ички муаммолари ва ташқи сиёсат ҳақида ҳам гапирган. Путинга кўра, демографик танглик Россия олдидаги асосий хатардир. Шунингдек, Украинага ҳужум қилинмаслигини ва бу ҳақда фаразлар Ғарб сиёсий доираларида йил бошида ҳам кўтарилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Конституциясига киритилган ўзгартиришларга кўра, Путин президентликда 2036 йилгача қолиш ҳуқуқига эга. У 1999 йил Борис Елцин истеъфосидан сўнг ҳокимиятга келганди.

Путин америкалик журналист Хедли Гэмбл билан интервьюсида ҳам бу саволга жавоб берганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Янги муддатга сайланиш ҳуқуқим бор» — Путин нимага шаъма қилди?