Лукашенко Қримни Россияники дея тан олди (видео)

Лукашенко Қримни Россияники дея тан олди (видео)
Фото: «Google.com»
Беларус президенти Александр Лукашенко Қрим яриморолини Россия ҳудуди дея айтди. Бу ҳақда у РИА Новости агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Қрим амалда Россияники эканлигини ҳаммамиз тушундик. Де-факто ва де-юре Қрим Россияга айланди», — деди Беларус раҳбари.

Аввалроқ Лукашенко «сўнгги рус олигархи Қримни Россия дея тан олса, у ҳам шундай қилишини» айтганди.
Лукашенконинг ушбу баёноти Беларус ва Украина муносабатларини боши берк кўчага киргизиб қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги сайловлардан сўнг Ғарб давлатлари, шунингдек Украина ҳам Лукашенкони легитим президент сифатида тан олмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар