16:06 / 01.12.2021
6 220

Биолог омикрон вируснинг асосий хавфи нима эканини айтди

Биолог омикрон вируснинг асосий хавфи нима эканини айтди
Коронавируснинг омикрон штаммининг асосий хавфи инсон танасида антитаналар бириктирилган қисмлардаги мутациялардир.

Бу бошқа штаммларга қарши аллақачон шаклланган иммунитет омикрон қаршисида ожиз қолишини англатади. Бу ҳақда биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университети (Виржиния, АҚШ) тизимидаги биология мактаби профессори Анча Баранова маълум қилди.

«Коронавируснинг S-оқсили (тикан) ретсепторларни боғлайдиган доменга (RBD) эга бўлиб, у орқали вирус инсон ҳужайрасига киради. Бу шундай бўлакки, S-оқсилига ёпишади ва нейтраллаштирувчи антитаналар унга ёпишади. Шундай қилиб, бу парчада ўнта мутация мавжуд. Яъни, антитаналар ўрнашиши мумкин бўлган бир нечта хавфсиз жойлар мавжуд, бироқ антитаналар учун асосий жойлар зарарланган, улар шунчаки мавжуд эмас»,—дейди биолог Анча Баранова.

Биологнинг таъкидлашича, Гонконгда касалхонага ётқизилган ва омикрон штамми билан касалланган беморлар аллақачон тўлиқ эмланган. Бу эски вакциналар томонидан яратилган иммунитет омикронга қарши самарали бўлмаслигини кўрсатиши мумкин.

«Маълум бўлишича, антикорлар S-оқсилини ишончли тарзда таний олмайди, яъни улар вирус атрофида ёпишиб, уни зарарсизлантира олмайди. Гонконгда омикрон билан касалланган одамлар тўлиқ эмланганлигини билганимиздан бери бу энг катта хавф эканлигин маълум бўлди», —деди у.

В.1.1.529 коронавирус штамми 11 ноябр куни Жанубий Африкада аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) буни хавфли деб тан олди ва аллақачон COVID-19 билан касалланганларни омикрон билан юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бугунги кунга келиб янги штамм дунёнинг 20 га яқин мамлакатида, жумладан Испания, Австрия, Япония, Австралия, Белгия, Ботсвана, Канада, Чехия, Дания, Германия, Хитой, Исроил, Италия, Голландия, Португалия, Жанубий Африка, Швеция ва Буюк Британияда топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биолог омикрон вируснинг асосий хавфи нима эканини айтди