07:26 / 02.12.2021
2 326

Лукашенко НАТОга Беларусда ядро қуроли жойлаштириш билан таҳдид қилди

Лукашенко НАТОга Беларусда ядро қуроли жойлаштириш билан таҳдид қилди
Фото: Reuters
НАТО Польшада ядро қуролини жойлаштирса, унда Беларусь ўз ҳудудида Россиядан шундай қуролни жойлаштиришни сўрайди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлигига интервьюда Беларусь етакчиси Александр Лукашенко айтиб ўтди.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг агар Германия ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришдан бош тортса, унда бундай қурол Европанинг бошқа давлатларида, жумладан Германиядан шарқда пайдо бўлиши мумкинлигини айтган.

Лукашенко Столтенбергнинг ушбу баёнотига изоҳ бериб, бундай ҳолатда у “Россия президентига Беларусга ядро қуролини қайтаришни таклиф қилишини” айтган.

Беларусь етакчиси бошловчининг гап қандай тизимлар ҳақида кетаётгани ҳақидаги саволига “Биз бу масалада келишиб оламиз”, деб жавоб қилган.

Лукашенконинг айтишича, Беларусда собиқ иттифоқ вақтидан қолган баллистик ракеталар отиш майдончаларининг биттасидан ташқари барчаси сақланиб қолган ва қўллаш учун шай ҳолатда турибди.

Мен нима учун Ғарбнинг душманига айландим? Диктатор бўлганим учун эмас. Бунга сабаб, “Топол”лар (баллистик ракета) турган барча майдончаларнинг биттасидан ташқари барчаси сақланиб қолингани ва ҳанузгача соз ҳолатда эканидир”, деб таъкидлаб ўтган Лукашенко.

Борис Николаевич (Ельцин, Россиянинг биринчи президенти) Ғарб, америкаликлар унга босим ўтказаётгани сабабли мендан бу майдончаларни портлатиб юборишни талаб қилган. Бироқ мен уларнинг барчасини сақлаб қолганман. Аммо босим ҳаддан ташқари катта бўлганда, биз бундай майдончалардан ўрмонда жойлашган биттасини портлатиб юборганмиз. Мен буни кўрсатишим ва исботлаб беришим ҳам мумкин”, деб ўз сўзларини давом эттирган Беларусь президенти.

Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин Беларусь ҳудудида “Топол” қитъалараро баллистик ракеталарининг ўнлаб зарядлари ва мингдан кўпроқ жанговар ядро каллаклари қолган. Минск ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги келишувни имзолагандан кейин ушбу қуролни ўз ҳудудидан олиб чиқишга рози бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко НАТОга Беларусда ядро қуроли жойлаштириш билан таҳдид қилди