Фото: «Pagesix.com»
1 декабрь куни америкалик ёзувчи, жаҳон бестселлери – «Ёқимли суяклар» китоби муаллифи Элис Сиболд уни зўрлашда айбланиб, 16 йил қамоқда ўтирган эркакдан омма олдида кечирим сўради. 2021 йилда эркак оқланди.
«Мен, аввало, Энтони Бродуотердан чин дилдан узр сўрайман. Жуда афсусдаман ва кечинмаларингиз учун узр сўрайман... 1982 йилда адолатсизликка йўл қўймаслик ва йигитнинг умрини мангу ўзгартиришга эмас, балки адолатга эришиш учун ҳаракат қилдим», – деб ёзади Сиболд Medium блог-платформасида.
Ёзувчининг қўшимча қилишича, у полиция тизимига ишонган, лекин у хатога йўл қўйган. У шунингдек уни зўрлаган ҳақиқий жиноятчи ҳеч қачон қўлга тушмаслигини тан олди.
1981 йилда Сиболд талабалик чоғида номаълум кимса томонидан зўравонликка учради. Бир неча ой ўтгач, бўлажак ёзувчи кўчада Энтони Бродуотерни учратиб қолиб, уни зўрлаган киши деб «тан олади». Натижада, йигит 1982 йилда судланган. Қиз эса бу воқеани ўзининг дебют асари «Бахт» романида тасвирлаган.
1982 йилдан 1998 йилгача Бродуотер қамоқда ўтирди. Озодликка чиққанидан кейин у жинсий зўравонлар рўйхатида қолди. 2021 йил ноябрда иш қайта кўриб чиқилганда етарли далилсиз ҳукм қилингани аниқланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи