Фото: Proiqra
Эрон ва Афғонистон чегарасида 1 декабрь куни Эрон армияси ва «Толибон» ҳаракати ўртасида жанговар тўқнашувлар содир бўлди. «Fergana.ru»нинг Tasnim агентлигига таяниб ёзишича, тўқнашувларга толиблар чегара аниқ қаердан ўтганини билмагани сабаб бўлган.
Таъкидланишича, бир неча йил олдин контрабандачиларга қарши курашиш мақсадида афғон чегарасидан бир неча юз метр нарида, Эроннинг Систон ва Балужистон вилояти ҳудудида деворлар қурилган. Эронлик деҳқонлар 1 декабрь куни ушбу деворлардан ўтган, бироқ мамлакат ҳудудидан чиқмаган. Аммо Афғонистонда ҳокимият тепасига келган толиблар деҳқонларни Афғонистоннинг Нимроз вилоятига қарашли Канг уэзди ҳудудига кирди деб ҳисоблаган ва ўт очган.
Эрон армияси жавоб тариқасида «Д-30» гаубицалари ва ўточар қуроллардан ўқ узган. Ўз навбатида толиблар Афғонистондан олиб чиқиб кетилган хориж қўшинларига тегишли «Хамви» зирҳли техникасидан ўт очгани айтилмоқда.
Афғон медиаларининг ёзишича, «Толибон» вакиллари тўқнашув вақтида чегаранинг Эрон томонидаги иккита назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олишга муваффақ бўлган. Аммо Эрон ОАВлари ушбу хабарларни рад этган.
Таъкидланишича, отишма бир неча соат давом этган. Эрон чегарачилари ва толиблар ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида жанговар ҳаракатлар тўхтатилган. «Толибон» маълумотларига кўра, иккала томондан ҳам жароҳат олган ва қурбонлар йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи