
Шимолий Атлантика альянси Ғарб қўшинларининг Афғонистондан тартибсиз олиб чиқилиши бўйича таҳлилининг биринчи босқичини якунлади. НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари 1 декабрь, чоршанба куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда альянснинг йирик ва шошилинч эвакуация миссияларини ўтказиш салоҳиятини кучайтириш бўйича тавсиялар бўйича келишиб олди.
Йиғилишда хорижий операцияларни режалаштиришда “бажариш мумкин бўлган мақсадлар”ни белгилашни давом эттириш ҳамда миссия жойлашган мамлакатдаги сиёсий ва маданий стандартларни ҳисобга олиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг айтишича, операция бошланишидан олдин НАТО уни узоқ вақт ўтказиш ниятидами ёки йўқми, аниқ белгилаши, шу билан бирга ҳар қандай ҳолатда ҳам шиор “Биз бирга келдик, бирга кетамиз” бўлиши зарур.
2021 йилнинг ёзида НАТО деярли йигирма йиллик операция ортидан Афғонистонни тарк этганч, у ерда “Толибон” ҳаракати ҳокимиятни эгаллади. Ҳолбуки, операциядан мақсад “Толибон”нинг қайтишига йўл қўймаслик эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар