
Фото: Коммерсантъ
Москва шаҳрида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ.
ТАСС’нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси хабарига кўра, Москва марказидаги Машков кўчасидаги уй ҳовлисида юз берган жанжалнинг 11 нафар иштирокчиси полиция томонидан қўлга олинди. Уларнинг барчаси Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган муҳожирлар бўлиб чиқди.
«Кеча коммунал хизматчилар ўртасида содир бўлган муштлашувдан сўнг 11 киши қўлга олинди: 7 нафари Қирғизистон фуқароси ва 4 нафари Ўзбекистон фуқароси. Ўзаро жанжал давомида уч киши жароҳатланган. Қўлга олинганларга майда безорилик учун баённомалар расмийлаштирилди. Терговга қадар текширув бошланди», дея маълум қилди агентлик суҳбатдоши.
Қайд этилишича, бир бригадага бирлашган қирғизистонликлар уй ҳовлисини қордан тозалаётган бўлган. Шу вақтда ўзбекистонлик мигрантлар уй томини қордан тозалаган. Можаро томдан тушириб юборилган қор ҳовлининг тозаланган қисмига тушиши билан бошланган.
Москвада прокуратураси коммунал хизматчилар ўртасидаги жанжал бўйича ҳолатни текширишга киришган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар