Беларусь президенти Александр Лукашенко «Брузги» транспорт-логистика марказида мигрантлар билан гаплашмоқда
Фото: Reuters
Беларусь тез орада Ғарб давлатларига қарши санкциялар тўпламини жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Роман Головченко маълум қилди, деб ёзади «BelТА».
«Мамлакатимизга нисбатан қўлланилган чекловчи ҳаракатларга жавобан иқтисодий чоралар пакетини тайёрладик, тез орада уларни жорий қиламиз. Рўйхат етарлича узун бўлади. Бу чоралар энди ассиметрик ҳам, расмий ҳам бўлмайди. Бу биз дуч келаётган босимга жавобан иқтисодий чоралар бўлади», — деди Беларусь ҳукумати раҳбари.
Шу билан бирга, Головченконинг айтишича аввалроқ Беларусга нисбатан жорий қилинган санкциялар тушунарсиз. «Мен уларни қобилятсизлиги учун аллақачон ҳайдаган бўлардим. Агар қандайдир кичик Борисов корхонаси АҚШнинг эътиборини қозонган бўлса, бу унга фақат ғурурланиш учун сабаб бўлса керак. Бу қандай мезонлар бўлди? Профессионаллик қаерда қолди? Сиз ҳатто санкцияларни ҳам тўғри қўллай олмайсиз», — деди у журналистларга.
2 декабрь куни Брюссель Европа Иттифоқининг Беларусга қарши бешинчи санкциялар пакетини эълон қилди. Чекловлар миграция инқирозини уюштирганликда ёки сиёсий репрессияни қўллаб-қувватлаганликда айбланган 17 нафар жисмоний шахс ва 11 та ташкилотни ўз ичига олган. Санкциялар рўйхатидаги компаниялар орасида, хусусан, «Беларуснефть», «Белшина» ва «Belavia» бор. АҚШ ва Буюк Британия ҳам Беларусга қарши ўз санкциялари рўйхатини эълон қилган.
Головченко Ғарб давлатларига қарши санкциялар қўллаш режасини Беларусь президенти Александр Лукашенко билан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган учрашувдан сўнг маълум қилди. Ушбу учрашувда Лукашенко Беларусь иқтисодиёти «кўлами ва туби бўйича мисли кўрилмаган ташқи босим остида» эканини айтган.
АҚШ санкциялари остида қолган шахслар орасида, хусусан, Лукашенконинг ўғли Дмитрий ҳам бор эди. У Президент спорт клуби марказий кенгаши раиси бўлиб ишлайди, шунингдек, Беларусь Миллий Олимпия қўмитаси аъзоси.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни эрталаб Беларусь ва Европа Иттифоқи давлатлари чегарасида вазият кескинлашди. Беларусь оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг Польша билан чегараси томонга ҳаракатланаётган муҳожирлар карвони акс этган видеоларни эълон қилди. 11 ноябрь куни Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Беларусь ҳукуматини Польша—Беларусь чегарасидаги миграция инқирозини сунъий равишда яратганликда айблади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?