Фото: CNSA
Хитойнинг «Юйту-2» луноходи Ойдан куб шаклидаги сирли жисм суратини жўнатди. Бу ҳақда журналист Эндрю Жонс ўз Twitter саҳифасида хабар қилди.
«Юйту-2»дан Ойнинг орқа томонидан янгилик келди. Шимолий уфқда куб шаклидаги номаълум жисм аниқланди, уни «сирли уй» деб аташмоқда. Ровер кейинги 3-4 кун ичида унинг нималигини аниқлаш учун яқинроқ боради. У устун ёки ўзга сайёраликлар эмаслиги аниқ, лекин ўрганишга арзийди», — деб ёзди у.
Ҳозирча бу борада батафсил маълумот олиш имкони йўқ, чунки «сирли уй»нинг тасвири унчалик аниқ эмас.
Ойнинг бу қисмида кратерлар кўп бўлиб, бу жисм астероид зарбаси натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин.
«Юйту-2» 2019 йилда Фон Карман кратери жойлашган ҳудудга қўнган бўлиб, у Ойнинг орқа томонига етиб келган биринчи луноход ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?