Россиялик олимлар “Авиандр” коронавирусидан кейин безовталикка қарши дори ишлаб чиқди, ҳозир препарат синовдан ўтказилмоқда.
2-босқичдаги клиник тадқиқотларда препарат юқори самарадорлик ва хавфсизликни кўрсатди, деди РИА Новости агентлигига “Авинейро” лойиҳаси тиббий директори Елена Якубова.
Безовталик коронавируснинг энг кенг тарқалган асоратларидан бири бўлиб, бу руҳий ва когнитив саломатлик муаммоларининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. Касаллик кундалик нарсалар ҳақида доимий, ҳаддан ташқари ташвишланиш билан тавсифланади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келиш бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ одам ушбу касалликдан азият чекмоқда.
8 ҳафталик терапиядан сўнг, Гамильтон ташвиш шкаласи бўйича умумий балл икки бараварга камайди, шунингдек препарат руҳий сиқилишга қарши таъсирини кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди