date
views 2 397

Сапёрлар Эрдўған иштирокидаги митингда портловчи қурилмани йўқ қилди

Сапёрлар Эрдўған иштирокидаги митингда портловчи қурилмани йўқ қилди
Фото: Reuters
Туркия хавфсизлик кучлари ходимлари Сиирт шаҳрида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокидаги митингда портловчи қурилмани йўқ қилди. Бу ҳақда Cumhuriyet газетаси хабар бермоқда.

Масофадан бошқариладиган бомба митингда хавфсизликни таъминлашга жалб этилган полициячилардан бирининг машинаси остидан топилган.

Газетанинг ёзишича, бомба сўнгги лаҳзаларда аниқланган ва Эрдўған сўзга чиқишидан бироз аввал йўқ қилинган.
Туркия президенти ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиш учун шанба куни Сиирт шаҳрига келди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сапёрлар Эрдўған иштирокидаги митингда портловчи қурилмани йўқ қилди