11:13 / 05.12.2021
2 212

Меркель Германия халқига сўнгги бор мурожаат қилди

Меркель Германия халқига сўнгги бор мурожаат қилди
Фото: imago
Германия ҳукуматига 16 йил давомида раҳбарлик қилиб келган Ангела Меркель сиёсатдан кетишидан олдин ҳамюртларига сўнгги видеомурожаатини йўллади.

Сиёсатчи ўз мурожаатида коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё тўқнаш келган вазият жиддийлигини эслатиб ўтди ва фуқароларни инқирозга қарши курашиш учун бирлашишга чақирди.

Пандемиянинг 4-тўлқини авжи палласида биз жуда жиддий вазиятда қолдик. Афсуски, бизни олдинда бир неча оғир ҳафта кутмоқда. Биз ундан фақат биргаликда ўта оламиз”, деб таъкидлаб ўтган сиёсатчи. У навбатдаги марта фақатгина эмлаш мамлакатни аввалги ҳаётга қайтара олишини такрорлаб ўтган.

Бу биринчи ёки қайта эмлаш бўлиши муҳим эмас. Ҳар битта эмлаш ёрдам беради. Эмлашнинг имкони борича юқори даражаси мамлакатимизга пандемияни енгиб ўтишда кўмак беради”, деб айтган Меркель ва бу “оғир дамларда” мулоҳазакор бўлиб, қоидаларга амал қилган барча германияликларга миннатдорлик билдирган.

Сиёсатчи ўзининг сўнгги мурожаатида канцлер лавозимини эгаллагандан бери халққа 600 мартадан кўпроқ видеомурожаат йўллаганини эслаб ўтган. Унинг таъкидлашича, у биринчи видеомурожаатини 2006 йил июнда Германиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан йўллаган. У кейинги мурожаатларида асосан хавфсизлик, маданият, рақамлаштириш, жинслар тенглиги масалаларига тўхталиб ўтган.

Меркель 8 декабрда бундестаг янги канцлер сифатида Социал-демократик партия етакчиси Олаф Шольцни тасдиқлагандан кейин ўз лавозимини тарк этади.

2 декабрда Меркелни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Берлинда “темир фрау” шарафига ҳарбийлар томонидан Der Große Zapfenstreich — “Кечки шафақ” деб номланган тантанали тадбир уюштирилди. Унда 200га яқин киши, жумладан Меркель бошқаруви вақтида вазир лавозимини эгаллаган 52 киши иштирок этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меркель Германия халқига сўнгги бор мурожаат қилди