date
views 1 812

Кенияда автобус дарёга қулади: 23 киши ҳалок бўлди

Кенияда автобус дарёга қулади: 23 киши ҳалок бўлди
Фото: The Star
Кенияда сув босган кўприкдан ўтаётган автобус дарёга қулаши натижасида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Star нашри хабар берди.

Хабарга кўра, 12 киши қутқариб олинган. Ҳалок бўлган 23 кишининг 15 нафари тўйга кетаётган оиланинг аъзолари бўлган.

Нашрнинг ёзишича, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин, чунки қоронғи тушгани сабабли автобус ичидаги жасадларни олиб чиқиш ишлари тўхтатилган.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеодан маълум бўлишича, автобус Энзиу дарёси устидаги сув остида қолган кўприкдан ўтишга уринган. Автобус кутилмаганда йўлдан чиқиб, дарёга қулаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кенияда автобус дарёга қулади: 23 киши ҳалок бўлди