Россия ва АҚШ амалдорлари учрашуви чоғида келишмовчилик юз берди

Россия ва АҚШ амалдорлари учрашуви чоғида келишмовчилик юз берди
Фото: Getty Images.
Стокголмда бўлиб ўтган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасидаги учрашув чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида келишмовчилик юзага келди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Келишмовчилик Ғарб давлатларининг Украинага «Россия агрессияси» содир бўлган тақдирда жавоб чораларини муҳокама қилиш чоғида бўлиб ўтди. 2014 йилда Украинада содир бўлган воқеалар давлат тўнтариши эканини айтган Лавров НАТО ва Европа Иттифоқини ўзгача фикрни бостиришда ва Россияга таҳдид қилишда айблади.

Бунга жавобан Блинкен НАТОни «мудофаа иттифоқи» деб атади. Давлат котибининг сўзларига кўра, Киевдаги Майдан воқеаларида собиқ президент Виктор Януковичга содиқ кишилар юзлаб одамларнинг қотилига айланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар