Фото: AP
Испаниянинг Барселона шаҳри маъмурияти аргентиналик футболчи Лионель Мессига тегишли меҳмонхонани бузиб ташлашга қарор қилди. Футболчи ушбу меҳмонхонани сотиб олишга 30 млн евро сарфлаган.
El Confidencial нашрининг хабар беришича, 77 хонали бинони шаҳар қурилиш меъёрларига тўғри келмаслиги сабабли бузиб ташлашга қарор қилинган. Бино футболчининг собиқ клуби “Барселона”нинг уй майдони “Камп Ноу” яқинида жойлашган.
Футболчи Ибица ва Майорка оролларида ҳам меҳмонхоналарга эга бўлиб, улар Majestic Hotel Group тармоғига бирлаштирилган. Месси Барселонадаги қароргоҳни сотиб олиш учун 2017 йилда 30 млн евро сарфлаган.
Таъкидланишича, футболчи бинони шаҳар маъмурияти уни қурилиш меъёрларига тўғри келмаслиги сабабли бузиб ташламоқчилигидан бехабар ҳолда сотиб олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...